Самвел Бабаян: КХДРга қарши ўйин гуруҳ тақдирини ҳал қилади

© Федерация футбола УзбекистанаЎзбекистон миллий жамоа мураббийи Самвел Бабаян
Ўзбекистон миллий жамоа мураббийи Самвел Бабаян - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ислом Тўхтахўжаев: “Жамоада муҳит ажойиб. Барча футболчилар яхши кайфиятда. Эртага бор имкониятимизни ишга солиб ҳаракат қиламиз ва умид қиламанки, ўз ғалабамиз билан барча футбол мухлисларини хурсанд қиламиз".

ТОШКЕНТ, 11 ноя — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ҳамда Ислом Тўхтахўжаев журанлистларнинг саволларига жавоб беришди, Ўзбекистон футбол федерацияси хабари асосида.

Самвел Бабаяннинг сўзларига қараганда, КХДР терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда,  шундай экан улар ҳурматга лойиқ жамоа. Ўз навбатида Ўзбекистон жамоаси ҳам ўйинга яхши таёргарлик кўрганлигини ва рақибни жиддий ўрганиб чиққанлигини таъкидлади.

“Биласиз, биз номинал бир ҳужумчи билан ўйнаб келяпмиз ва бўлажак ўйинда ҳам бу схемадан воз кечмаймиз. Бу чизиқда эса исталган ҳужумчи пайдо бўлиши мумкин. Энг муҳими — жамоавий ўйин. Биз 10 киши бўлиб ҳужумга ўтамиз ва 10 киши бўлиб ҳимояланамиз”, — деб жамоа ўйин стратегиясини изоҳлади мураббий.

Бабаяннинг фикрига кўра Одил Аҳмедов ва Виталий Денисовлар ҳам Россия футбол жамоалари таркибида, яқинда бўлиб ўтган муҳим ўйинларига қарамасдан, эртага майдонга тушиб ўз имкониятлари даражасида яхши ўйин намойиш этиб беришади, чунки улар профессионал ўйинчи ва яхши жисмоний таёргарликка эга.

Ислом Тўхтахўжаев ҳам ўйин ва жамоадаги футболчилар кайфияти борасида тўхталиб ўтди.

"Эртага бизни жуда қизиқ, шу билан бирга муҳим учрашув кутиб турибди. Жамоада муҳит ажойиб. Барча футболчилар яхши кайфиятда. Эртага бор имкониятимизни ишга солиб ҳаракат қиламиз ва умид қиламанки, ўз ғалабамиз билан барча футбол мухлисларини хурсанд қиламиз".

 

Янгиликлар лентаси
0