Захарова: ИД - ёвузлиги мутлақ чекланмаган хавф

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЕвропа ва Осиё медиа форуми ФИАМ 2015
Европа ва Осиё медиа форуми ФИАМ 2015 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ТИВ расмий вакили “Ислом давлати террорчилик” гуруҳини, дунё олдин кўрмаган, янги турдаги хавф деб баҳолади.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова ИДни афсонавий ташкилотга айлантириш ҳақидаги саволга жавоб бераркан, ИД бу дунё олдин кўрмаган, тамоман бошқа хавф, деди.

Европа ва Осиё мамлакатлари медиа вакилларининг Саккизинчи форумида сўзга чиқаркан, Мария Захарова “Ислом давлати” бутунлай бошқа террорчи ташкилотлигига ва у тезлик билан тарқалиб бутун дунёга хавф солаётганига алоҳида этибор берди.

“Агар ИДни олдин пайдо бўлган террорчи ташкилотлар билан солиштирсак, у бутунлай бошқача, мураккаб тузилишга эга. Улар ёвузликда чегара билмайдилар, маданиятли дунёда қабул қилинган қадриятларни тан олмайдилар ва, шу билан бир вақтда, халифалик қуриш учун курашмоқда. Улар дунёнинг бир чеккасида яшайдиган, қандайдир ёввойи қабилалар эмас, замонавий қурол-аслаҳа билан жиҳозланган, амалий куч ва уларнинг таъсири бутун дунёга тарқалмоқда”, — дейди Захарова.  

ИДга қарши курашда, дунё ҳамжамиятининг асосий муаммоларидан бири, бу — кимни террорчи деб тан олиш кимни эса тан олмаслик тушунчаси йўқлиги. Бундай муаммо барча мамлакатларда, ҳатто ИДга қарши курашаётган коалиция мамлакатларида ҳам бор.

30 сентябрда бошлаб Россия, Сурия, Ироқ ва Эрон ИД террорчи гуруҳига қарши кураш олиб бормоқда. Ўтган вақт давомида Россия ҳаво-космик кучлари юзлаб жанговор парвозлар амалга оширди ва ИД позицияларига ва зарба берди. Сурия қўшинлари қуруқликда ҳужум олиб бормоқда.  

 

Янгиликлар лентаси
0