Москвада ФЕАМ - 2015, Европа ва Осиё медиа форуми очилди

© Sputnik / Рамиль СитдиковФЕАМ 2015 қатнашчилари
ФЕАМ 2015 қатнашчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФЕАМ - бу собиқ иттифоқ ҳудудида ОАВ соҳасининг замонавий оқимлари ва ривожланиш истиқболларига назар ташлайдиган ягона ҳамкорлик майдонидир.

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Москвада Европа ва Осиё медиа форуми — ФЕАМ-2015 бошланди. Унинг мавзуси “Нотинч дунёда барқарор ҳамкорлик”.

Форумда 14 мамлакат: Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдавия, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Украина ва Эстониядан таниқли журналистлар, медиабизнеси экспертлари, йирик телекомпания ва интернет-порталлар раҳбарлари, нуфузли ва оммабоп ОАВларнинг бош редакторлари ва топ менеджерлари қатнашади.

ФЕАМ-2015 кун тартибида собиқ иттифоқ республикалари ОАВлари турли хил сиёсий ва иқтисодий жараёнлар давомида ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади. Форум доирасида уч мавзуда: “Евроосиё ахборот майдони: чақириқ ва хатарлар”, “Медиасаноат: муштарийларни ва ўз обрўсини сақлаб қолиш”, “Нотинч дунёда барқарор ҳамкорлик” муҳокамалар бўлиб ўтади.

Тадбир дастурида Россия Ташқи Ишлар вазирлиги Ахборот ва нашр департаменти директори Мария Захарова иштирокида сессиялар, ёзувчи ва публицист Виктор Ерофеев ва “Эртанги кун” газетаси редактори ва Изборск клуби раиси Александр Проханов билан учрашувлар бўлиб ўтади. 

 

Янгиликлар лентаси
0