ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Ўзбекистон 2016 йил мартигача “Ангрен – Поп” янги, электрлаштирилган темир йўлни ишга туширишга қарор қилган, “Ўзбекистон Темир йўллари” вакили хабарига кўра.
Унинг сўзларига қараганда, ишга туширишнинг аниқ санаси ҳали маълум эмас, лекин темирйўлчилар ушбу йўлни, Ўзбекистоннинг асосий байрамларидан бири бўлган – Наврўз арафасида ишга туширишни режалаштиришган.
“Март охирида биз ушбу йўналишда поездлар ишчи ҳаракатни бошлаймиз. Бошида ундан фақат юк поездлари юради, 2016 йилнинг сентябрида эса, йўловчилар ташиш бошланади”, — дейди суҳбатдош.
Янги йўл қурилиши 2013 йилнинг ўртасида бшланган бўлиб, унинг узунлиги 123,1 кмни ташкил қилади. Унинг ажралиб турадиган томони шундаки, янги термир йўл баландлиги 2200 метр бўлган “Қамчиқ” довони орқали ўтган. Довондан ўтиш учун хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси билан ҳамкорликда узунлиги 19км бўлган туннел қурилиб битказилмоқда. Ушбу туннелнинг нархи 455 млн долларни ташкил қилди. Туннелдан ташқари бу ерда 285 ёрдамчи объект, 22 кўприк, 6 темир йўл бекати ва икки вокзал қурилган.
Суҳбатдошнинг айтишига қараганда, янги йўналишнинг очилиши Хитой – Ўрта Осиё — Европа халқаро темирйўл транзит коридори ташкил қилинишини билдиради.
Экспертлар хабарига қараганда темир йўл ишга тушганидан кейин биринчи йил мобайнида 600 минг йўловчи ва 4,5 млн тонна юк ташиш кўзда тутилган.Лойҳанинг умумий қиймати 1,6 млрд долларни ташкил қилди, улардан 1,08 миллиарди “Ўзбекистон темир йўллари” сармояси, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди ва давлат бюджети ҳисобида. Эксимбанк 350 млн долларни ва Жаҳон банки 195 миллионини кредит сифатида ажратди.