Ўзбекистондан 1,5 мингдан зиёд талаба Россияга ўқишга боради

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишРоссия Халқлар дўстлиги университети (РУДН)
Россия Халқлар дўстлиги университети (РУДН) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2015 йилда 1500 ўзбекистонлик талабалар Россия ОТМларига ўқишга кирди. Улардан 180 киши – Россия давлати квотаси бўйича.

ТОШКЕНТ, 5 ноя – Sputnik. Бир ярим мингдан зиёд Ўзбекистонлик талабалар Россия ОТМларига ўқишга кирди, деди Владимир Тюрденев, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси

“2015 йилда 1500 дан зиёд Ўзбекистонлик абитуриентлар Россиянинг турли ОТМларига ўқишга кирди. Улардан 180 талаба Россия давлати квотаси бўйича”, — деди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўзининг 4 ноябр Халқ бирлиги куни байрами мунособати билан эълон қилинган нутқида.  

Дипломатнинг сўзларига қараганда “Россияда олий ўқув юртларида ўқийдиган чет эллик талабалар сони бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринда”. Элчининг сўзларига қараганда, бунга сабаб Россия ОТМларининг Ўзбекистондаги “Таълим ва мутахассислик” халқаро кўргазмаларда қатнашиши ва мамлакатлар орасида гуманитар ҳамкорликнинг ривожланишидир.  

 

Янгиликлар лентаси
0