ТОШКЕНТ, 5 ноя — Sputnik. Америка-Ўзбекистон қўшма корхонаси автомобил ишлаб чиқаришни йилига 250 мингдан 300 мингга чиқаришни режалаштирган, "Экономическое обозрение" хабарига асосан.
IX Халқаро саноат ярмаркасида “Ўзавтосаноат” АЖ корхонаси вакиллари ушбу ҳақда хабар бердилар.
Ҳозирги кунда Matiz, Nexia, Cobalt, Lacetti ва Spark автомобиллари Ўзбекистонда уч заводда ишлаб чиқарилмоқда: Асакада, Тошкентда ва Питнакда. Асакадаги завод 250 минг автомобил ишлаб чиқарилади, Тошкентда – 10 минг ва Питнакда – 40 минг.