Москвада Европа ва Осиё журналистларининг форуми бўлиб ўтади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтиш(ФЕАМ) Европа ва Осиё мамлакатлари медиа форуми
(ФЕАМ) Европа ва Осиё мамлакатлари медиа форуми - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
10 ноябрда бўлиб ўтадиган Форумда собиқ иттифоқ мамлакатларининг энг йирик ОАВ вакиллари қатнашади.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Европа ва Осиё медиа форуми (ФЕАМ) “Нотинч дунёда барқарор ҳамкорлик” мавзусида бўлиб ўтади, тадбир ташкилотчиси МИА “Россия сегодня” хабарига асосан.  

Европа ва Осиё медиа форуми – бу собиқ иттифоқ ҳудудида энг йирик медиа экспертлар йиғиладиган ягона тадбир бўлиб, унда МДҲ, Балтия ва Грузиядан вакиллари қатнашади. Экспертлар медиа саноатда юз бераётган ўзгаришлар ва соҳа ривожланиш йўналишларини муҳокама қиладилар. Форум 2006 йилдан бери ўтказилмоқда.

“ФЕАМ-2015нинг кун тартибида — дунёда турли сиёсий ва иқтисодий жараёнлар рўй бераётган пайтда, собиқ иттифоқ республикалари ОАВларининг ўзаро ҳамкорлик масалалари асосий ўрин эгаллаган. Форумда ҳукумат ва ахборот воситаларининг ўзаро мулоқоти ва евроосиё интеграцияси доирасида ахборот ҳамкорлиги стратегияси ишлаб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Замонавий ахборот урушлари ва уларнинг оқибатлари, ҳамда ахборот каналлари орқали тарқатилаётган таҳдидларга қарши кураш масалалари, ушбу тадбирга алоҳида долзарблик киритади”, — дейилган пресс-релизда.

Форумда собиқ иттифоқнинг 14 мамлакатидан (Озарбайжон, Арманистон, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдова, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, Украина,  Эстония) бош редакторлар, нуфузли ОАВлар топ-менеджерлари, телерадиокомпаниялар, интернет-порталлар раҳбарлари ва таниқли журналистлар келиши кутилмоқда.

ФЕАМ ялпи мажлис билан бошланади. Форумда уч хил мавзуда дискуссиялар режалаштирилган: “Евроосиё ахборот майдони: чақириқ ва хавфлар”, “Медиасаноат: мухлисларни ва обрўни сақлаб қолиш”, “Нотинч дунёда барқарор ҳамкорлик”.    

Тадбирда қатнашишни истаган ОАВ вакилларини аккредитация қилиш ММПЦ МИА "Россия сегодня"нинг расмий сайтида очилган.

 

Янгиликлар лентаси
0