ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Аргун шаҳри вакиллари билан учрашди.
Қодиров ваҳобийлик мафкураси таъсирига тушиб қолган ёш йигитлар ва уларнинг қариндошлари билан гаплашди. Ёш ваҳобийлар жиноят содир қилишга улугмаганлиги ва ўз қилмишларидан чин дилдан тавба қилганлиги мунособати билан, уларга хатоларинини тўғрилашга имкон берди. Уларнинг ота-оналари бўлса, “ўз фарзандларини қаттиққўл назорат остига олишга” ваъда бердилар.
“Ҳар куни ёшлар билан норасмий вазиятда учрашаман. Якшанба куни беш соатдан ортиқ Аргун шаҳри аҳолиси билан суҳбатлашдим. Маълум бўлишича, йигирмага яқин киши ваҳобийлик мафкураси таъсирига тушиб қолган. Уларнинг бошини бир саводсиз имом айлантирган. Улар ҳатто Абу Барк ал-Боғдодий ва унинг ҳомийлари ҳақида ҳеч қандай маъумотга эга эмас эканлар”, — деб қайд қилди Қодиров Instagram да.
Уларга “Чеченистон Республикаси раҳбари – ваҳобизмнинг энг катта душмани деб, менга нисбатан нафрат туйғуси уйғотилган”, — дейди Қодиров.