Тошкентликлар Россия элчихонасига гуллар олиб келишмоқда

© Санджар Якубов / «Газета.uz»Тошкентликлар Россия элчихонасига гуллар олиб келишмоқда
Тошкентликлар Россия элчихонасига гуллар олиб келишмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия элчихонасига уч кундан бери Тошкентликлар гуллар, уйинчоқлар олиб келишмоқда. Улар Россия аҳолисига шанба куни содир бўлган авиаҳалокат мунособати билан ўз ҳамдардликларини билдирмоқдалар.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти аҳолиси уч кундан бери Тошкентдаги Россия элчихонасига, шанба кунисодир бўлган авиаҳалокат мунособати  билан, гуллар юмшоқ ўйинчоқлар олиб келмоқда,  Газета.uz хабарига кўра.

“Қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириш учун мен бу ерга қизчам билан келдим”, — дейди Тошкентликлардан бири.  

Дипломатик хизмат вакиллари, ушбу трагедияга бефарқ қолмаган Ўзбекистон фуқароларига миннатдорчилик билдиришди.

“Биз телефон, хатлар, ва ижтимоий тармоқлар орқали таъзия ва чин кўнгилдан ҳамдардлик билдираётган барча ўзбекистонликлардан миннатдаормиз. Россия элчихинаси дарвозаси олдига гуллар, юмшоқ ўйинчоқлар ва шамлар олиб келиб биз билан ушбу ғамга шерик бўлган ўзбекистонликлардан алоҳида миннатдормиз”, — дейилган элчихона хабарида.

Ўзбекистондаги Россия элчихонасида 2-3 ноябр кунлари Таъзиялар китоби очилади.

Шанба куни Шарм эл-Шейхдан Санкт-Петербургга учгун Airbus А321 самолёти Синай ярим ороли ҳудудида ҳалокатга учради. Самолёт бортида бўлган 224 нафар йўловчларнинг барчаси қурбон бўлди. Ҳозирги кунда уларнинг жасади Санкт-Петербургга олиб келинган. Шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинган.

Ҳалокат содир бўлган жойда қутқарув гуруҳлари ишламоқда. Қоҳирада самолёт “Қора қути”лари маълумотларини ўрганиш бошланган.

 

Янгиликлар лентаси
0