ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Италия ТИВ бош котиби Микеле Валенсизени қабул қилди, ТИВ расмий сайтида белирган хабарга кўра.
Суҳбат давомида кўп қиррали ўзбек-италия мунособатларининг ривожланиши, халқаро ташкилотлар, авваломбор БМТ ва унинг бўлималари таркибида, ҳамкорликка келишиб олинди.
Шу қаторда, Ўзбекистон 2017-2018 йилларда БМТ Хавфсизлик кенгашида Италия номзодани қўллаб-қувватлашини хабар берди.
Ўзбек-Италия савдо-иқтисодий мунособатларига алоҳида эътибор берилди. Ўзаро ҳамкорликка бўлган қизиқишнинг ортишининг яна бир белгиси — бу 5-6 ноябрда Тошкентда бўлиб ўтадиган Халқаро сармоя форумида Италия корхоналарининг қатнашишидир.
Мамлакатлар таълим ва фан соҳасида ҳам ўзаро алоқаларни ривожлантириб бормоқда, Ўзбекистон ва Италия ОТМлари орасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилган. Турин политехника университети филиали мамлакатимизда очилиши — унумли ҳамкорлик мисолидир.
Учрашувда томонлар бир қатор регионал ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашдилар.