ТОШКЕНТ, 2 ноя — Sputnik. Россиянинг "Группа ГАЗ" корхонаси “Ўзавтосаноат” билан ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда, компания вакили хабарига кўра.
Униг сўзларига қараганда, ГАЗ Ўзбекистонда шаҳар атрофи ва Тошкентда шаҳардаги маршрут такси сегментида етакчи транспорт воситаси ўрнинни эгаллаган.
“2014 йилда биз Ўзбекистонга мингдан зиёд техника еткизиб бердик. Уларнинг аксарияти йўловчи транспорти. Бундай транспортга йўловчилар сони унча кўп бўлмаган, кичик шаҳарлар ва туманларда талаб катта”, — дейди компания вакили.
Газ гуруҳи Ўзбекистонда микроавтобуслар ишлаб чиқариш режасини ўрганиб чиқмоқди. Бу борада корхона “Ўзавтосаноат” АЖ билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирги кунда келишувлар шартнома даражисига етгани йўқ. Россия томони Ўзбекистонда енгил тижорат транспорти ва каркасли микроавтобус ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.
“Албатта биз келаси йилда ҳам савдо ҳажмини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Сотувга асосан янги Next моделлари чиқарилади. Махсус техника сегментида ҳам ушбу янги моделлар учун янги истиқболлар очилади. Ўзбекистонда тез ёрдам автомобиллари ва бошқа махсус техника намуналарини тақдим этиш ниятимиз бор”, — деди компания вакили.
Ўзбекистонда 2012 йилда импорт автомобиллари учун йўл фонди ҳисобига тўланадиган солиқнинг бекор қилиниши ГАЗ компанияси учун катта имкониятлар яратди. Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, ушбу ўзгариш маҳсулот нархини 10-20% га камайтириш имконини яратди. Бу эса ўз навбатида техника сотув ҳажмини тўрт баравардан зиёдга оширди.