Android One смартфонлари Ўзбекистонда жуда яхши сотилмоқда

© GoogleСмартфон Android One
Смартфон Android One - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир ойдан кам вақт ичида ўн минг смартфон сотилди.

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Ўзбекистонда, бир ойдан кам вақт ичида, ўн мингга яқин Android One смартфонлари сотилди, Artel компанияси вакили хабарига кўра.

Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда,Ўзбекистон учун бу жуда яхши кўрсаткич.Смартфонниг янги модели Ўзбекистоннинг Artel компанияси ва Google Inc. ҳамкорликда ишлаб чиқарилган.

“Америкалик ҳамкорларимизнинг Ўзбекистон бозорига чиқиш режаси ўзини оқлади, улар натижадан мамнун бўлдилар. Ўзбекистон бозори жуда катта имкониятларга эга, келажакда янги смартфон савдоси фақат ўсиб бориши керак”, — деди компания вакили.

Google компанияси вакиллари 2015 йилнинг февралида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Ўзбекистонга ташриф буюриб ушбу мамлакатлар бозорларини ўрганиб чиқишди. Июл ойидан бошлаб Google Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни бошлади.

Android One смартфони Google инженерлари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, энг замонавий технологияларни ўзида мужассамлаштирган. Хусусан, замонавий Qualcomm Snapdragon 410 номли тўрт ядроли 64-битли процессор, Adreno 306 видео процессорлари билан жиҳозланган. Оператив хотира ҳажми 2 Гб, ўрнатилган флеш-хотира ҳажми 16 Гбни ташкил қилади. Асосий фотокамера 13 Мега пиксел, олди фотокамера 5 Мпиксел. Экран — 5 дюмли, 1280 х 720 нуқтага эга бўлиб Gorilla Glass 4 билан ҳимояланган. Ахборот узатиш тезлиги эса LTE  даражасида.

Янгиликлар лентаси
0