Хоргос - Евроосиё Иттифоқининг савдо дарвозаси

Oбуна бўлиш
Замонавий “Ипак йўли”дан карвонлар ўрнига тезюрар юк поездлари қатнайди.

 

Яқинда Қозоғистон ва Хитой чегарасида улкан транзит мажмуаси очилди. Унинг номи Хоргос — Шарқий дарвоза.

Чўл ўртасида қурилган янгигина Алтинкол темир йўл бекати биносидан олти йўналишда темир йўл излари узоқларга чўзилиб кетган. Ҳозиргина Хитойдан келган поезддан махсус кран контейнерни олиб юк машинасига ортди. Юк машинаси бўлса контенерни қўшни йўлда турган поездга еткизди. Ушбу контейнер Алтинколдан бекатидан чиқиб Евроосиё ҳудудида ёки унданам узоқларда жойлашган мамлакатларга йўл олади. 

Айнан шу йўналишда қадим замонларда Хитойдан юк ортилган туялр карвони мағрур  қадам ташлаб ўтган. Замонавий Буюк Ипак йўлидан эса тезюрар юк поездлари қатнайди. Алтинколда янги “Ипак йўли”нинг икки хил темир йўл тизими учрашади: шарқий ва ғарбий. Хитойдан “тор” темир йўл изи келиб Қозоғистон ва собиқ Иттифоқнинг “кенг” темир йўл изи билан учрашади. 

Алтинкол Ўрта Осиёда энг катта қуруқлик порти. Қозоғистон республикасининг миллий лойҳаси бўлган “Хоргос – Шарқий дарвоза” лойҳаси чўлда 6 минг гектар жой эгаллаган. Алтинкол бекати ёнида яқинда улкан омборхона пайдо бўлади. Унинг номи “Қуруқ порт”, майдони 18 минг контейнерга мослашган, юкларни саралаш ва жўнатиш учун терминаллари билан жиҳозланган.

Ҳозирги кунда Хитой маҳсулотининг 98% денгиз орқали ташилади. Хоргос ушбу кўрсаткични ўзгартириш имконига эга. Чунки қуруқлик орқали юклар 2-3 баравар тезроқ етиб боради.

Қайта туғилаётган “Ипак йўли” ҳақидаги инфографикамизни томоша қилинг.

 

Янгиликлар лентаси
0