Германия II жаҳон уруши асирларга 2,5 минг Евродан тўлайди

Oбуна бўлиш
Маблағ олиш учун собиқ совет ҳарбий асирлари ариза ёзиб уни Берлинга жўнатишлари керак. Ушбу товон пули олиш ҳуқуқини меърос тариқасида бировга бериш ҳам мумкин.

ТОШКЕНТ, 30 окт — Sputnik. 1941 йил 22 июндан 1945 йил 8 майгача бўлган даврда немис асирлигида бўлган совет ҳарбий хизматчилари, 2,5 минг Евро товон тўлови олишлари мумкин, Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси хабари асосида.

Дипломатик миссия хабарига кўра, ушбу тўлов ихтиёрий равишда олиниши мумкин, уни олиш ҳуқуқи мерос тариқасида бошқа кишига берилиши ҳам мумкин.

Германия элчихонаси собиқ ҳарбий асирларни эркин формада ариза ёзиб уни Берлиндаги Ҳал қилинмаган мол-мулк масалалари Федерал хизматига, қуйидаги манзилга юбориш керак: Bundesamt für zentrale Dienste und offene Vermögensfragen, DGZ Ring 12, 13086 Berlin.

 

Янгиликлар лентаси
0