ТОШКЕНТ, 29 окт — Sputnik. Қирғизистонда эрта тонгда яна бир марта ер қимирлаши сезилди, Sputnik Қирғизистон республика ФҲ вазирлиги хабарига асосан.
Қирғизистон республикаси Сейсмология институти маълумотига қараганда, ер силкинишлари кучи, MSK-64 шкаласи бўйича 3 баллни ташкил қилди.
Ер қимирлаши ўчоғи Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида, Иордан ўзбек қишлоғидан 2-3 км жануби-шарқда, Шоҳимардондан қишлоғидан 8 км жануби-ғарбда жойлашган.
Дастлабки маълумотларга қараганда қурбонлар ва келтирилган зарар ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябр куни Афғонистонда 7,5 балли кучли ер қимирлаши содир бўлганди, ва унинг таъсири Тошкентда ҳам 5,5 балл даражасида сезилганди.