ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. АҚШ давлат котиби Жон Керри 28 октябрдан 3 ноябргача Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга ташриф буюради, РИА Новости хабари асосида.
Самарқандда Жон Керри ушбу беш мамлакат ташқи ишлар вазирлари билан учрашади. Учрашув, шу йил ташкил қилинган, С5+1 форматида ўтказилади.
“Давлат котиби ҳар бир мамлакатнинг юқори лавозимдаги вакиллари билан икки тарафлама учрашув ўтказиш учун Бешкек, Самарқанд, Остона, Душанбе ва Ашхободга ташриф буюради. Бу давлат котибининг Ўрта Осиёга биринчи ташрифи бўлади”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.
АҚШ давлат котиби Бешкекда Америка университети янги кампусини ва АҚШ элчихонасининг янги биносини очилиш маросимида қатнашади. Ашхобод ва Душанбеда “икки тарафлама регионал масалалар” кўриб чиқилади, дейилган давлат департаменти хабарида.