ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин чоршанба куни МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларини қабул қилади, Кремл матбуот хизмати хабарига кўра.
Москвада бўлиб ўтадиган учрашувда, Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик хизмати делегациялари раҳбарларини қабул қилади ва Хавфсизлик хизматлари раҳбарларининг 39-кенгашида қатнашади.
“Учрашув давомида МДҲ ҳудуддида аксил террор фаолиятнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинади, ҳамда Сурия ва Афғонистонда таёргарликдан ўтган террорчи гуруҳларга қарши кураш масалалари кўриб чиқилади”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.
Кенгаш давомида транспорт воситаларида теракт хавфи ҳақида маълумот алмашиш масалалари ҳамда 2017-2019 йилларда террорчилик ва экстремизмнинг бошқа кўринишлари билан курашда ҳамкорлик қилиш дастури ҳам муҳокама қилинади.