Хабиб Абдуллаев: ўзбеклар – ўтмиши буюк халқ

© Sputnik / Вадим ШекунЎзбек маданияти ва мусиқаси кечаси
Ўзбек маданияти ва мусиқаси кечаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада ўзбек маданияти ва мусиқаси кечаси бўлиб ўтди. Байрам ташкилотчилари меҳмонларга ўзбекларни фақат меҳнат мигрантлари сифатида қабул қилиш керак эмаслигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўтган шанба куни Москвадаги Измайлово Кремли маданий- кўнгилочар маркази қуёшли Ўзбекистоннинг шинам бурчагига айланди. Таклиф қилинган маданий ва бой гастрономик дастур туфайли, меҳмонлар Ўзбекистон муҳитига “шўнғиш” имконига эга бўлишди.

Маросимнинг асосий ташкилотчиси Москвадаги Ўзбек миллий-маданий автономияси раиси Ҳабиб Абдуллаев, ушбу кечанинг асосий мақсади — бу халқлар орасида маданий суҳбат ўрнатиш, ўзбек миллий урф-одатларини сақлаб қолиш ва тарғиб қилиш, эканлигини айтди.

“Ҳозир кўпчилик, биз бирга бўлишимиз керак демоқда, лекин халқлар орасидаги мунособатларда ҳалиям муаммолар ва қолипли қарашлар кўп. Ўзбекларга, кўп ҳолларда меҳнат мигрантлари сифатида қаралмоқда. Биз ушбу каби хурофотларни секин-аста йўқ қилишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг вазифамиз, ўзбеклар – буюк тарихга эга бўлган ва бугунги кунда ҳар соҳада ривожланган халқлигини эслатиб қўйиш”, — деди Абдуллаев.     

Москвада камдан-кам одам лофт-кечада ўзбекларни тасаввур қила олади. Лекин кўриб турганингиздек, бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ, ўзбеклар маданияти бой халқ, дейди Хабиб Абдуллаев.

Кеча ўзбекистонлик этник-жаз гуруҳи SATO мусиқаси остида ўтди. Меҳмонларни хилма-хил шарқона ширинликлари ҳамда ўзбекча палов билан сийлашди.  

 

Янгиликлар лентаси
0