ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Бугун Афғонистонда магнитудаси 7,7 балли ер қимирлаш содир бўлди, РИА Новости хабари асосида. Ер қимирлаш Ўрта Осиёнинг бошқа жойларида ҳам сезилди.
АҚШ Жуғрофия хизмати (USGS) хабарига қараганда, магнитудаси 7,7 балл бўлган ер қимирлаши эпицентри Афғонистоннинг Жарм шаҳридан 45 км жануби-ғарбида, 213,5 км чуқурликда жойлашган.
Қозоғистон Таълим вазирлигининг сейсмологик станцияси хабарига кўра, ер қимирлашининг магнитудаси 7,2 баллни ташкил қилган, эпицентри Олма-Отадан 904км, жануби-ғарбда, Афғонистон ҳудудида, 150 км чуқурликда жойлашган. MSK-64 шкаласи бўйича ер қимирлаши кучи Чимкентда – 4 балл, Таразда – 3-4 баллни ташкил қилди.
Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги хабарига кўра, Бешкекда ер қимирлаши кучи 4,4 баллни ташкил қилди.
“Тошкент” сейсмостанцияси хабарига кўра, 26 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 14.10 да Ўзбекистон пойтахтида магнитудаси 5,5 балли ер қимирлаши сезилган. Ер қимирлаши эпицентри Тошкентдан 345 км узоқликда, Афғонистон ҳудудида жойлашган. Гувоҳлар айтишига қараганда, ер қимирлаши Самарқандда ва Қашқадарё вилоятларида ҳам сезилган.
Охирги маълумотларга қараганда, ушбу ер қимирлаши оқибатида Покистонда 20 киши Афғонистонда 21 киши қурбон бўлди.