ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Тошкентда таъмирланган Алишер Навоий номли ДАКТ очилди. Очилиш маросимида, Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Япония бош вазир Синдзо Абе қатнашди, "Газета.uz" хабарига кўра.
1947 йилда қуриб битказилган театр биноси, миллий меъморчиликнинг ноёб намуналаридан бири ва мамлакат маданий бойлигидир. Унинг қурилишида 1945 йилда Тошкентга ҳайдаб келинган япониялик ҳарбий асирлар қатнашган.
Таъмир давомида театр биноси ва унинг атрофидаги майдон ҳам янгиланди. Бинонинг инженер ва коммуникация тизимлари, жумладан иситиш ва ҳаво ҳароратини назорат қилиш тизимлари тўлиқ янгиланди. Театр интерернинг дастлабки кўринишини сақлаб қолишга катта эътибор қаратилди.
736 кишига мўлжалланган, томошабинлар зали тилларанг шарқона нақшлар ва улкан қандил билан безатилган. Зал замонавий ёритиш ва товуш кучайтириш ускуналари билан жиҳозланган. Саҳанинг пастки қисмида оркестр ўраси жойлашган. Керак бўлганда, у саҳна даражасигача баланд кўтарилиши мумкин.
Театр қайта очилиши мунособати билан, катта байрам концерти бўлиб ўтди. Унда ўзбек бастакорларининг асарлари ижро этилди.