ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Тошкентда ўтказилган ўзбек-япон бинес-форуми двомида БМТни ислоҳот қилиш масаласини кўтарди, Sputnik мухбири хабарига кўра.
Каримовнинг сўзларига қараганда, хозирги, дунёда вазият кун сайин мураккаблашиб, етук мамлакатлар, Хавфсизлик қўмитаси аъзолари орасида қарама-қаршилик кучайиб бораётган бир пайтда, БМТ ни ислоҳот қилиш вақти келамадимикин деган савол пайдо бўлади.
Ўзбекистон раҳбари БМТ ташкил қилинганига 70 йил бўлганини ва халқаро ташкилотнинг принцип ва ёндашиш услублари эскирганини таъкидлаб ўтди.
“Тўғрисини айтиш керак, замон олдинга кетмоқда, БМТ Хавфсизлик тизими бўлса бир жойда тўхтаб қолган. Ўз-ўзидан савол пайдо бўлади – қадай яшаш мумкин, ечими қийин муаммолар пайдо бўлмоқда, БМТнинг бугунги омиллари билан уларни ҳал қилишнинг иложи йўқ”, — деди малакат раҳбари.
Республика раҳбари бугунги кунда баъзилар Учинчи жаҳон уруши ҳақида бамайлихотир гапираётганини ҳақида ғазабланиб гапирди.
“Биз эсдан чиқардик ёки дунё ўзгарди. Бир томондан ғалабанинг 70 йиллигини байрам қиламиз, иккинчи томондан, икки етакчи мамлакатлар орасидаги қарама-қаршилик учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлиги ҳақида бамайлихотир гапирамиз. Мен бу ҳақда ўз фикримни кўп мажлис ва анжуманларда айтганман. Агар сизлар бамайлихотир Учинчи жаҳон уруши ҳақида гапираркансиз, бир нарсани унутманг, агар Учинчи жаҳон уруши рўй берса, у одамзод тарихида охиргиси бўлади”, — деди шижоат билан Ислом Каримов.
Сўзининг охирида президент Япония бош вазири Синдзо Абега Ўзбекистонга катта жамоаси билан бирга ташрифи учун миннатдорчилик билдирди ва Японияни Ўзбекистоннинг муҳим стратегик ҳамкори деди.
Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-япон бизнес форумида, томонлар хусусан Ўзбекистонда синтетик ёнилғи заводи қурилишда, нефт ва газ заҳираларини разведка қилиш, қазиб олиш, кимё, электротехник, автомобил ва телекоммуникация соҳаларида япон корхоналарининг қатнашиши масалаларини муҳокама қилишди.