ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Mercedes Benz Fashion Week Russia кўригида ўзбек дизайнери Зулфия Султоннинг 2016 йил баҳор-ёз фасли либослари кўриги бўлиб ўтади.
Кўрикни ҳаяжон билан кутаётган моделер ўз ҳис-туйғулари билан Facebookда ўртоқлашди.
“Мен подиумдан ажойиб ўзбек матолари тили билан гапираман, ёрқин ва жимжимадор икат нақшлари ҳамда жозибали кўринишлар! Умид қиламанки, бу чиройли, мазмунли ва эсда қоладиган фешн-монолог бўлади, ҳатто энг танти оммани ҳам бефарқ қолдирмайди,” – деди Зулфия Султон.
FashionTime Designers лойҳасининг бир бўлаги бўлган Zulfiya Sulton бренди кўриги жума куни Москва вақти билан соат 15:00 бошланади. Кўрик Манежда кўргазмалар залида бўлиб ўтади.
Мода Ҳафтаси кўриклари бошлангандан буён Москва подиумларида дунёнинг 400дан ортиқ дизайнер ва брендлари ўз маҳсулотларини намойиш қилди. Ҳафта юлдузлари бу Россия модасининг таниқли номлари – Слава Зайцев, Алена Ахмадуллина ва Даша Гаузер.