Москвада Хизб ут-Тахрир гуруҳининг 22 аъзоси ҳибсга олинди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишХизб ут-Тахрирга алоқадорлкда гумон қилинаётганлардан бири
Хизб ут-Тахрирга алоқадорлкда гумон қилинаётганлардан бири - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ хабарига кўра, Москвада “Хизб ут-Тахрир” партиясининнг катта яшириш гуруҳи фош қилинди.

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Москвада 22 киши “Хизб ут-Тахрир” оқимига алоқадорликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди, РИА Новости хабари асосида.

Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, охирги бир неча кун давомида Москвада “Хизб ут-Тахрир” партиясининнг катта яшириш гуруҳи фош қилинди. Турли туманларда жойлашган 25 хонадонда қидирувлар ўтказилиб, у ерда экстремистик адабиётлар, алоқа воситалари, электрон маълумот ташувчи воситалар топилди. Юздан зиёд кишилар полиция текширувидан ўтказилди. Текширув натижасида 22 киши, “Хизб ут-Тахрир” оқимига алоқадор деб топилиб ҳибсга олинди. улар орасида ушбу партиянинг маҳаллий бўлими бошлиқлари ҳам бор.

Ҳозирча улардан ҳеч бири ўз айбини тан олгани йўқ.Гумон қилинаётганлар 12 декабргача ҳибсга олинди.

“Хизб ут-Тахрир” – Ислом озодлик партияси, дунёнинг кўплаб мамлакатларида террорчи оқим деб топилган. Унинг мақсади Ислом динини дунёда Жиҳод йўли билан тарқатиш. Россияда “Хизб ут-Тахрир” 2003 йилдан бери таъқиқланган.

Янгиликлар лентаси
0