Туркияда Ўзбекистонлик ўсмирларни ўқитаётган ИД таёрлов маркази йўқ қилинди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишСтамбул кўриниши
Стамбул кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ўқув марказида Ўзбекистон ва Тожикистондан 24 ўсмир радикал Ислом ва ИДда яшаш қоидаларини ўрганишган.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Стамбул полицияси ИДга қарашли ўқув марказини йўқ қилди, деб хабар берди РИА Новости, Туркияда чоп этиладиган Vatan газетаси хабари асосида.

Анкарада бўлиб ўтган теракт мунособати билан, Туркия полицияси Стамбулнинг Пендик туманида террорчиликка қарши рейд ўтказди ва ушбу рейд чоғида элликка яқин чет эл фуқаролари қўлга олинди.

Туркия ҳуқуқни сақлаш ходимлари хабарига кўра, қўлга олинганлардан 24 киши  Ўзбекистон ва Тожикиcтондан келган ўсмирлар бўлиб, улар ИД таёрлов марказида радикал Ислом ва ИД ҳудудида яшаш қоидаларини ўрганишган.   

Қўлга олинганлар ўқиш тугагандан кейин Сурия ҳудудига бориб “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига қўшилишга таёргарлик кўришган.

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи, ҳозирги кунда, дунё тинчлигига таҳдид солаётган энг асосий хавф бўлиб қолмоқда. Қисқа вақт ичида террорчилар Сурия ва Ироқ ҳудудида катта майдонларни эгаллаб олишга мувффақ бўлишди. ИД жангарилари сафида тахминан беш миннга яқин МДҲ фуқаролари жанг қилмоқда.  

Янгиликлар лентаси
0