МОСКВА, 19 окт – Sputnik. ИД билан кураш бўйича АҚШ координатори ўзининг Ироққа бўлган сафари чоғида ушбу мамлакат бош вазирига Вашингтон Боғдоднинг Москва билан яқинлашувидан ташвишда эканлигини хабар берди, РИА Новости "Аш-Шарк ал-Аусат" газетаси хабари асосида.
“Ислом Давлати” билан кураш бўйича АҚШ координатори Джон Аллен Ироқ баш вазири Хайдар ал-Абадига Вашингтон Боғдоднинг Москва билан яқинлашувидан ташвишда эканлигини хабар берди. Бу ҳақда Лондонда араб тилида чоп этиладиган "Аш-Шарк ал-Аусат" газетаси хабар берди.
Олдинроқ, Россия Эрон ва Ироқ Боғдодда ИД билан ушбу уч давлат олиб бораётган курашини мувофиқлаштириш учун бирлашган ахборот маркази ташкил қилишган эди. Ушбу марказнинг асосий мақсади – Яқин Шарқ ҳудудида ИДга қарши олиб борилаётган кураш борасидаги барча маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш. Ундан ташқари тўпланган маълумотни белгиланган мақсадларда ишлатиш, тезкор равишда ушбу коалиция бош штабларига еткизиб бериш.
Джон Аллен Хайдар ал-Абадига Вашингтон Боғдоднинг Москва билан яқинлашувидан ташвишда эканлигини айтиб шундай деди: “АҚШ президенти Барак Обама ИДбилан курашда ўз ўрни билан қизиқди. Наҳот Ироқ АҚШга миннатдор бўлмаса?”, — деб хабар беради газета.
Хабар давомида, Джон Аллен Ироқ бош вазиридан Россия билан ҳамкорлк қилишни тўхтатишни сўраган. Ал-Абади, ўз навбатида, бунга розилик билдирган ва керак бўлганда Боғдод ўз ҳаракатларини Вашингтон ва АҚШ бошчилигидаги коалиция билан билан мувофиқлаштиришига ваъда берган.
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқ ва Сурия ҳуудидаги ИД позицияларига зарба беришни ўтган йил бошлаган. Ироқ ҳудудида коалиция зарбалари ушбу мамалкат ҳукумати билан ҳамкорликда олиб борилмоқда, лекин Сурия ҳудудидаги зарбалар ҳукумат билан келишилмаган ҳолда амалга оширилмоқда.
Ушбу йилнинг 30 сентябридан бошлаб Россия, Сурия президенти Башар Асад мурожаатига биноан, “Ислом давлати” позицияларига ҳаводан зарба беришни бошлади. Ушбу кунга қадар Россия Ҳаво-космик кучлари 450дан зиёд зарбалар бериб, 300 нафар жангари, қурол-яроғ омборлари, бошқарув ва алоқа пунктлари, таёрлов лагерлари ва ҳарбий иншоотларини йўқ қилди.