“Тошкент Урбания 2015” фестивали келаётган дам олиш куни бўлиб ўтади

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСкейбордчи спортсмен
Скейбордчи спортсмен - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ролик, скейтборд, BMX велосипедларида учиш ҳамда битбокс ва брейк-данс бўйича беллашувлар бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ҳар йил ўтказиладиган ёшлар фестивали 24-25 октябр куни “Болалар санъат ва ижод марказида" (аввалги Экопарк) бўлиб ўтади, Facebookдаги расмий гуруҳ хабарига кўра.

Хабарга кўра, роликда учиш (Freestyle Slalom ва Aggressive Inline услублари), скейтбордда учиш, BMX велосипедларида учиш ҳамда битбокс ва брейк данс бўйича беллашувлар бўлиб ўтади.

Спорт беллашувларидан ташқари паркур, трикинг, воркаут, маунтинбайк, граффити, рэп ва бошқа йўналишларда намунали чиқишлар бўлади.  

Фестиваль “Биз — соғлом турмуш тарзи учун” шиори остида бўлиб ўтади. Фестиваль Ўзбекистон Маданият ва Спорт вазирлиги, “Камолот” ёшлар фонди, Болалар Спортини ривожлантириш фонди, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, “Соғлом авлод учун” фонди ва Facile Unity Called Urban лойҳаси кўмагида бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0