Ўзбекистон чегарачилари отишма ҳақидаги маълумотни рад этишди

CC BY-SA 2.0 / joepyrek / Uzbek borderЎзбекистон Республикаси чегараси
Ўзбекистон Республикаси чегараси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МХХнинг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати баъзи бир интернет саҳифаларда пайдо бўлган отишма ҳақидаги маълумотларни рад этди.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзбекистон МХХ Ўзбекистон чегарачилари томонидан 16 октябр куни беш Тожикистон фуқаросига қарши қурол ишлатилганлиги, улардан иккитаси қурбон бўлганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди.

“Бизнинг чегарачилар томонидан ушбу йўналишда қурол ишлатилмаган, Давлат чегарасни бузиш ҳолатлари қайд этилмаган”, — дейилган Қўмита хабарида.    

Ўзбекистон МХХ хабарига кўра, 2015 йил 16 октябр куни соат 21:30да Панжикент чегара бўлимида қўшни давлат чегарачилари 14 октябр куни икки Тожикистон фуқароси овга чиқиб кетиб қайтиб келмаганлигини хабар берган.

Чегаранинг Ўзбекистон томони текшириб кўрилганда, у ерда ҳеч қандай чегара бузиш белгиларини топилмаган ва ушбу ҳақда Ўзбекистон чегарачилари Тожикистонлик ҳамкасабаларга хабар беришган.

Янгиликлар лентаси
0