ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Тошкентдаги “Минор” масжиди гумбазини қоплаб турган осмонранг плитканинг бир қисми кўчиб тушди.
Facebookнинг "Водители Ташкента" гуруҳи саҳифасида шикастланган масжид гумбази фотосурати пайдо бўлди.“Минор” масжиди қурилиши 2013 йилда бошланиб 2014 йилнинг 1 октябрида Қурбон ҳайит байрами арафасида, масжид қавмларга ўз эшигини очганди.
Масжид биноси миллий ўзбек меъморчилик услубида қурилган бўлиб, униг икки минораси ва катта мовий гумбаздан ташкил топган. Масжиднинг ички қисми миллий нақш ва Қурон ва Ҳадис китобларидан лавҳалар билан безатилган. 2400 кишига мўлжалланган масжид, очилгандан кейин Тошкентдаги энг йирик диний марказлардан бирига айланди.
“Минор” масжиди Ўзбекистон ҳукумати ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси маблағлари ёрдамида қурилган. Масжидда намозхонлар учун барча замонавий қулайликлар мавжуд.