ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги 1991 йилда Совет Иттифоқининг меросхури сифатида ташкил этилганлигини, собиқ Иттифоқ фуқаролари баъзан эсдан чиқариб қўядилар.
Нима бўлганда ҳам, МДҲ дунёда ўзига хос ягона ташкилот. У аъзоларидан ҳеч қандай катта мажбуриятлар ёки чуқур иқтисодий интеграция талаб қилмайди. МДҲ ташкил қилинганидан бери ҳеч бир аъзо уни тарк этмади, Грузия 2009 йилда расман тарк этишига қарамасдан, МДҲ доирасидага барча асосий шартномаларга аъзолигича қолмоқда.
Кўп илмий изланишларда айтилганидек, МДҲ, собиқ Иттифоқ республикаларининг конфедерацияси, бир хил ҳуқуқларга эга бўлган давлатлар иттифоқи. Унинг Совет Иттифоқидан фарқи шундаки – ягона бошқариш маркази йўқ.
Кун тартиби
Кенгаш кун тартибига 17 масала қўйилган. Улардан 4таси тор доирада, фақат президентлар иштирокида, муҳокама қилинади: БМТ ташкил қилинганига 70 йил бўлгани, халқаро террорризм, МДҲ кейинги Кенгаши ўтказиш жойи ва унда раислик масаласи.
МДҲ кенгайтирилган тартибда Чернобил АЭСда аварияси, миграция масалалари, 2016-2020 йилларда МДҲ чегараларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
Украина масаласи
Лекин МДҲ ҳозирги куннинг энг асосий саволи: ушбу ташкилотда Украина ўзини қандай ҳолатда тасаввур қилмоқда?
Маълумки Украина Иттифоқ тарқалиши ҳақидаги “Беловежск шартномаси”га қўл қўйган уч мамлакатдан бири эди. Лекин МДҲ ташкилотчиларидан бири бўлишига қарамасдан Украина ушбу ташкилотга нисбатан доимо иккиламчи мунособатда бўлган. Украина парламенти (Верховная Рада) МДҲ низомини ҳалигача қабул қилгани йўқ. Бунга қарамасдан Украина савдо-сотиқ ва бошқа масалаларида доимо ўзига МДҲ имтиёзларни талаб қилган.
Украинада ҳокимият алмашганидан бери, Верховная Радага МДҲдан чиқиш масаласи бир неча бор қўйилди, лекин керакли овоз миқдори йиға олмади. 2015 баҳорида Украина ТИВ Павел Климкин Украина МДҲдан чиқмагани тасдиқлади. Шунга қарамай, Киев МДҲга аъзолик бадали — 2 млн. доллар тўлашдан бош тормоқда.
Ушбу Кенгаш Киев учун жуда зарур, чунки Украинанинг ЕИ билан эркин савдо зонаси ишга тушишига бир неча ой вақт қолаяпти. Агар бу амалга ошса Евроосиё иқтисодий иттифоқи Европа товарлари Украина орқали МДҲ бозорларига чиқмаслиги учун қарши чоралар кўришга таёр.
Украина томони учун ушбу муаммони МДҲ эркин савдо зонасининг (ЗСТ СНГ) барча аъзолари билан муҳокама қилишга бундан қулай вазият бўлиши амримаҳол.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) МДҲ ўрнини босадими?
Бурабай шаҳарчасида ЕОИИнинг Олий кенгаши мажлиси ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи учун биринчи йил осон бўлмади. Бунга ҳам ташқи ҳам ички омиллар таъсир кўрсатди. Ташқи омиллар нефт муаммоси, ташқи кредитлар нархи ошиши ва ўзга хом-ашё марказлари орасидаги рақобат бўлса, ички сабаблар – асосан ЕОИИ давлатлари қонунлари ва валюта-молия бозорлари ўзаро мувофиқлаштирилмаганлигидир.
ЕОИИга албатта ривожланиш керак. Кризисларни қандай енгиш ҳақида тушунчага эга бўлмай туриб ривожланишнинг иложи йўқ. ЕОИИ раҳбарлари кризис ҳолатларида ўзаро ҳамкорлик механизмлари ишлаб чиқара олишларига, умид қилиш керак.
МДҲ ва ЕОИИ форматларини мужассамлаштиришнинг иложи борми?
Ҳамкорликнинг ушбу кўринишлари бир-бирига қарама-қарши эмас, аксинча, уларнинг барчаси собиқ Иттифоқ ҳудудини ҳар йўсинда бирлаштиришга қаратилган. Шунинг учун бундай ҳаракатлар ҳар тарафлама қўлланилиши керак.
Ҳамкорликнинг ҳар бир кўриниши устунворлик томонларини аниқ белгилаб олиши керак: МДҲ гуманитар соҳада ўз ўрнини оқлади. Ҳамкорлик мамлакатлари орасида чегараларни визасиз кесиб ўтиш жуда муҳим. Умумий таълим соҳасида ҳам маълум ҳамкорлик имкониятлари бор.
Лекин, иқтисодий соҳадаги лойҳаларнинг кўпи, афсуски, фақат қоғозда қолди. Иқтисодий ҳамкорлик борасида жаҳон тажрибаси миллий органлардан устун турадиган бошқарувчи орган кераклигини исботлади. Бу эса Ҳамдўстлик низомининг асосига қарама-қарши.
Иқтисодий интеграция, ушбу жараён мураккаблигига қарамасдан, ЕОИИ кўринишида босқичма-босқич ривожланиб бормоқда.
МДҲ гуманитар асослардан ташқари яна бир ўта муҳим масалани ҳал қилади – ҳамдўстлик собиқ Иттифоқ ичида фикр алмашиладиган норасмий майдон вазифасини ўтамоқда ва ҳар қандар можароларни пайдо бўлиш жараёнида ҳал қилиш имконини бермоқда.
Қозоғистонда ўтказилган Кенгаш, бир вақтлар иттифоқдош бўлган МДҲ давлатлари орасида, бир қараганда кўзга илғамайдиган, лекин асли беҳисоб ҳамкорлик ришталарини сақлаб қолишнинг, янги кўриниши топишда янги имкон бериши мумкин.