Путин ва Назарбоев Каспий денгизи тубини чегаралаш ҳақида битимга қўл қўйишди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВладимир Путин ва Нурсултан Назарбоев
Владимир Путин ва  Нурсултан Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу ҳужжат “Марказий” деб номланган сув ости нефт қазиб олиш тузимидан бирга фойдаланиш ҳуқуқларини белгилайди.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Россия ва Қозоғистон президентлари Владимир Путин ва Нурсултон Назарбоев Каспий денгизи тубининг шимолий қисмида жойлашган табиий бойликлардан мустақил равишда фойдаланиш ҳуқуқларини белгиловчи 1998 йилда қабул қилинган шартномага протоколига ўзгаришлар киритишди.

Олдинроқ Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга хабар берганидек, ушбу ҳужжат “Марказий” нефт тузимидан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқларини белгилайди. 

Путиннинг сўзларига қараганада Россия ва Қозоғистон Каспий денгизида биргаликда нефт қазиб олиш борасида режалари катта.    

Бугун Владимир Путин Қозоғистон президенти резиденциясига келди. У ерда тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Нурсултан Назарбоев Путинни сарой эшиги олдида кутиб олди. Улар биргаликда тантаналар залига боришди. Залда уларни фахрий қоровул ҳамда Россия ва Қозоғистон делегациялари кутиб олди. Оркестр Россия ва Қозоғистон мадҳияларини ижро этди.

Президентлар ўзаро учрашувда икки тарафлама мунособатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқинининг ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, улар Украинага тегишли Минск шартномасини амалга ошириш масалалари ҳамда Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди. Шу билан бирга Қозоғистон “Ислом террорчилика қарши” шиори остида форум ташкил қилишни таклиф қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0