Шавкат Мирзиёев: бу йил терилган пахтанинг 98 % олий ва биринчи навли

© Sputnik / Станислав Корытников / Медиабанкка ўтишПахта хирмони
Пахта хирмони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика бош вазирининг сўзларига қараганда, бу йил об-ҳаво яхши бўлганлиги ва йиғим-терим ишлари яхши ташкил қилинганлиги туфайли юқори навли пахта ҳосили йиғилди.

ТОШКЕНТ, 15 окт — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил терилган пахтаниг 98% — олий ва бирнчи навли, деди ўз нутқида Республика бош вазири Шавкат Мирзиёев, XI Халқаро ўзбек пахта ва текстил ярмаркасида.

Бош вазирнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистон пахта теримининг йиллик режасини бажарди. Бундай юқори натижаларга яхши об-ҳаво ва ёғингарчилик бўлмаганлиги туфайли эришилди.  

“Об-ҳаво ҳар доим ҳам бизни бундай хурсанд қилавермайди. Ўтган йилда йиғим-терим вақтида етти марта ёмғир ёққанди, албатта бу пахтанинг сифатига таъсир кўрсатади” – деди бош вазир.

Мирзиёевнинг сўзларига қараганда, Ўзбекистонда пахта саноати тизимида босқичма-босқич ўзгаришлар киритилмоқда. Нав танлаш ва истиқболли навлар яратиш борасида ҳам чуқур илмий изланишлар олиб борилмоқда. Пахта еткизиб бериш тизимининг самарали ва оптимал йўналишлари яратилиши натижасида ўзбек пахта толаси барча истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилмоқда.    

Cotton Outlook индексига асосланган очиқ-ойдин нарх белгилаш тизимини қўллаш натижасида, рақобат кучайиб бораётган дунё бозорида, Ўзбекистон пахтаси етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда.  

"Ўзбекистоннинг пахтачилик сиёсати, пахтани барқарор  миқдорда ишлаб чиқариш ва келажакда унинг сифат ва техник хусусиятларини яхшилашга қаратилган",- деб сўзини якунлади Шавкат Мирзиёев.   

 

Янгиликлар лентаси
0