Марина Влади Высоцкийнинг буюмларини аукционга чиқарди

© Sputnik / Анатолий Гаранин / Медиабанкка ўтишМарина Влади, француз театр ва кино актрисаси
Марина Влади, француз театр ва кино актрисаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Высоцкийнинг беваси Марина Влади артистнинг энг охирги шеъри ва бошқа буюмларини аукционга чиқаришга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Таниқли Иттифоқ актери, шоири ва қўшиқчиси Владимир Высоцкийнинг беваси Марина Влади арттистнинг буюмларини аукционга чиқаришга қарор қилди, РИА Новости хабари асосида.

Аукцион 24 и 25 ноября Парижда бўлиб ўтади. Drouot аукцион уйининг сайтида берилган хабарга кўра аукционда бошқа буюмлар қаторида Владимир Высоцкийнинг энг орхирги шеъри ёзилган 1980 йил 11 июнда сотиб олинган транспорт чиптаси ҳам сотувга чиқарилади. Унинг нархи 10-15 минг Еврогача етиши мумкин.

“Мен бир ўзим катта уйда тураман. Бу албатта осон эмас. Парижга яқинроққа кўчиб ўтиш вақти келди деб ўйлайман. У ерда кичик квартирага эга бўламан, шунинг учун ҳамма буюмларни ўзим билан олиб кета олмайман. Қимматбаҳа тасвирлар, безаклар, расмлар, ҳайкаллар ва китоблар билан хайрлашишга тўғри келаяпти”, — деди Марина Влади "Российская газета"га берга интервюда.

Унинг сўзларига қараганда гап фақат “пулда” эмас, Марина хаёт йўналишини буриб “келажакка интилмоқда”.   

 

Янгиликлар лентаси
0