ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари шаҳар ўрта мактабда дарс берувчи икки ўқитувчи аёлни “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти варақаларини тарқатганликлари учун қўлга олди, Ўзбекистон ИИВдаги манбаа хабар беришига кўра.
Манбаанинг сўзларига қараганда, милиция ходимлари қидирув пайтида “Ислом давлати” тероррчилик ташкилотига тегишли бўлган давлат ҳукуматини тўнтаришга ундовлар ёзилган варақалар топилди.
“Аёллар, Қўқон полиция бўлимларининг бирига қилинган қўнғироқдан кейин қўлга олинди. Ҳозирги пайтда уларга нисбатан текширув ишлари олиб борилмоқда”, — деди суҳбатдош.
“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи, ҳозирги кунда дунё тинчлигига таҳдид солаётган асосий хавф бўлиб қолмоқда. Уч йил давомида тероррчилар Сурия ва Ироқда катта ҳудудларни эгаллаб олишга муваффақ бўлдилар. Ундан ташқари улар шимолий Африканинг Ливия давлатида ҳам ўз таъсирларини ўтказмоқдалар.