ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Сергей Шойгу топшириғи билан МВ вакили Антонов Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиевни Москвага таклиф қилди. Бердиев Москвага ўзига қулай бўлган вақтда келади, деб хабар берди Sputnik мухбирига Ўзбекистон МВ.
Антоновнинг фикрига кўра Россия ва Ўзбекистон дўстликка “маҳкум” қилинган, ва уларнинг бошқа иложи йўқ. Шунинг учун, стратегик ҳамкорлик ва мудофаа вазирликлари алоқаларини амалий ишлар билан ривожлантириш керак, ваҳоланки, бугунги кунда икки мамлакатга бир хил чақириқ ва таҳдидлар хавф солмоқда.
Хусусан, Антонов Ўзбекистонлик ҳамкасабаларига Россиянинг ШҲТ давлатлари Мудофаа вазирликларининг ҳарбий ҳамкорлигини ўзаро мувофиқлаштириш, маълумот алмашиш ва маслаҳатлар ўтказиш ташаббуси ҳақида батафсил маълумот берди.
Россия вакили, яна кадрлар таёрлаш, ҳарбий хавфсизлик ва ҳарбий техник соҳаларда хамкорликни фаоллаштиришни таклиф қилди. Ўзбекистон МВ вакилларини Россия МВ томонидан ўтказилаётган ҳар хил Халқаро ҳарбий ўйинлар, Москвада Халқаро хавфсизлаик анжумани каби тадбирларга таклиф қилди.
Шу қаторда, Антонов, Ўзбекистон расмийлари илтимосига биноан, Россия Сурияда “ИД” ҳарбий гуруҳларига қарши олиб борилаётган ҳатти-ҳаракатларга изоҳ берди.
Учрашув натижасида томонлар ҳамкорликни ривожлантиришда ўзаро катта интилиш борлигини таъкидлашди. Бир қатор қабул қилинган қарорлар бунинг далили бўлди.