ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Кеча Баҳрайнда бўлиб ўтган ЖЧ-2018 сараловчи ўйинида Ўзбекистон жамоаси Баҳрайнни йирик ҳисоб билан енгди.
Бириринчи таймда жамоалар фаол харакатига қарамай, ўйин кўпроқ майдон марказида бўлиб ўтди. Иккала дарвоза яқинида ҳам бир-икки хавфли вазиятлар бўлди. Бир нарсани аниқ айтиш мумкин эдики, мезбон жамоа жуда қўпол ўйин олиб борди — 8 марта фол олди. Меҳмонни ҳам шунақа кутиб оладими…
Умуман биринчи таймда эсда қоларли ягона вазият 35 минутда бўлди. Тўп Одилда, Одил Сардорга узатди, Сардор яна Одилга, Одил Серверга, Сервер дарвозага йўллади. Лекин унинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Тўп Бикмаев оғи остига келиб тушди, лекин унинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди, юмшоқ қилиб айтганда…
Танаффус пайтида Бабаян янги стратегия ишлатишга қарор қилди шекилли, Ўзбекистон жамоаси иккинчи таймда бирин кетин самарали ҳужумлар ўтказа бошлади. Натижада 52 минутда Сергеев жарма тупидан кейин ҳисобни очди.Гоол! Биринчи голдан илҳомланиб кетган жамоа ҳужумни янада кучайтирди. 56 минут, тўпни Сервер Одилга узатди, тўп бирор ноқулай келиб тушган бўлсада, Одил уни тўппа-тўғри дарвозага йўлади. Гоол! 2:0. 67 минутда Сардор Рашидов тўпни дарвозанинг узоқдаги бурчагига аниқ йўллади. Дарвозабон уни тута олмади. Натижада яна бир гооол!!!
Ўзбекистон жамоасида ўзгаришлар бўлди, майдонга Ҳасанов ва Шомуродовлар тушишди. Улар янги куч ва янги ғайрат билан ҳужумни бошлашди. 95 минутда Шомуродов Ҳасанов узатган тўпни дарвозага аниқ йўлади ва гоол! Ана энди ҳисоб 4:0, ҳақиқий ғалаба!
Шундай қилиб Ўзбекистон жамоаси ЖЧ-2018 турнири сараловчи ўйинларида ўз гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринга чиқди. Биринчи ўринда Шимолий Корея.