ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Каспийской флотининг 4 ҳарбий кемаси 26 ракета ёрдамида “Ислом давлати”нинг 11 ҳарбий истеҳкомига зарба берди. Террорчилар ҳудудидаги нишонлар йўқ қилинди, тинч аҳоли зарар кўрмади, деб хабар берди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Владимир Путин билан учрашувда.
Ушбу зарбани амалга оширишда Каспий денгизининг 4 ҳарбий кемаси жалб қилинган. Ушбу кемалар “Калибр” қанотли ракеталари билан жиҳозланган бўлиб улар 1,5 км узоқликда бўлган нишонларга зарба берди. Бу ушбу ракеталарнинг узоқ масофада жойлашган нишонларга зарба беришда самардорлигини яққол намойиш қилди, деди Сергей Шойгу.