Ўзбек жаз мусиқаси садолари Измайлово Кремлида жаранглайди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишМосквадаги Измайлово Кремли
Москвадаги Измайлово Кремли - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москванинг Измайлово кремлида бўлиб ўтадиган Ўзбеклар кечасида (Uzbek Party) ўзбек этно жаз гуруҳи SATO қатнашади.

ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Шанба куни 24 октябрда Москвнинг Измайлово Кремлида Ўзбек жаз мусиқаси кечаси ташкил қилинади. Ушбу кеча Ўзбек миллий-маданий автономияси томонидан ташкил қилинган.

Мусиқа кечасида Россия жамоат арбоблари, сиёсатчилари ва журналистлар қатнашади. Албатта “Арт-Кремлга” ўзбек диаспораси вакиллари ҳам таклиф қилинган.  

Ўзбек жаз мусиқаснинг барно ва хушовоз мақомлари доимо миллий уйғунлиги билан ажралиб туради. Ушбу мусиқада миллий урф-одатлар ва халқ ижоди ойнада кўрингандек акс этади.

Ушбу кун меҳмонлар учун SATO мусиқа чалади. Ушбу ансамбль Фарғонада 1970 йилларда пайдо бўлган. Ушандан бери мусиқачилар ижоди тингловчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Такрорланмас, миллий ўзлик хусусиятларга эга бўлган композиция ва импровизациялар кўп йиллар давомида нафақат Ўзбекистонлик балки бошқа мамлакатлардаги жаз мусиқаси шинавандалари қулоғига мойдек ёқиб келмоқда.  Миллий мусиқа асбоблари ҳамоҳанглиги ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

 

Янгиликлар лентаси
0