ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия икки ёқлама саёҳликни ривожлантиришда жуда катта имкониятларга эга, дейди Россия туризм агентлиги раҳбари ёрдамчиси Сергей Корнеев.
Ушбу кунларда Тошкентда Халқаро туристик ярмарка бўлиб ўтмоқда. Ушбу ярмаркада қатнашиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Сергей Корнеев бошчилигидаги Россия туристик компаниялари делегацияси Тошкентга келди.
Биз Ўзбекистон ва Россия орасида туризм кўприклари қуриш учун жуда катта имкониятлар кўраяпмиз. Буюк тарих, бутун дунёга машҳур Самарқанд, Хива ва Бухоро туристик брендлари – буларнинг ҳаммаси бизга таниш, россия саёҳлари дидига мос”, — деди Корнеев.
Айнан шунинг учун, Россия делегацияси сафига турли регионлар ва туризмнинг ҳар хил сегментларидан 25 турфирма вакиллари кирган. Улар орасида индивидуал ва гуруҳ туризм сегментлари, бизнес-туризм, тарихий ва экологик туризм вакиллари бор.
“Биз Ўзбекистонга жиддий режа, муддаолар ва улкан қизиқиш билан келдик. Ваҳоланки, бизда умумий мақсад бор – Буюк Ипак йўли бўйлаб туризмни ривожлантириш”, — деди Корнеев.
Ростуризм расмийсининг сўзларига биноан, ушбу улкан кўприк йирик туристлар оқимини ҳам Россияга ҳам Ўзбекистонга олиб келиши мумкин. Икки мамлакат Умумжаҳон Туризм ташкилоти бу борадаги съай-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши керак.
Корнеевнинг фикрича, Россия туристларини Ўзбекистонга чорлаш учун уч асосий шарт бор: визасиз тузим, меҳмондўстдлик ва хавфсизлик ҳамда валюта айрбошлаш бўйича келишув.
“Ишончим комилки, келажакда ушбу соҳада бизни улкан муваффақиятлар кутмоқда”, — деб сўзини якунлади Сергей Корнеев.
Россияликларни ҳар доим ушбу қадимий жойларнинг тарихи қизиқтирган. Олдинги Совет Иттифоқи даврида уларнинг номи тил учида бўлган. Туризм учун тил бирлиги ва анъанавий шарқона уйғунликка қизиқиш катта аҳамиятга эга.