Сурияда "ИД" жангарилари оммавий равишда қуролларини топширмоқдалар

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишСурия армияси аскари
Сурия армияси аскари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
700га яқин жангари ва қидириувда бўлган шахслар ўз ихтиёрлари билан Сурия ҳукуматига қуроларини топшириб таслим бўлдилар.

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Суриянинг Дераа вилоятида 700 жангари ва қидирувда бўлган фуқаролар қуролларини топшириб таслим бўлди, деб хабар берди РИА Новости Сурия миллий ахборот агентлиги САНА хабари асосида.

Ахборот агентлигининг хабарига кўра, миллий ярашиш дастури асосида Дераа вилоятида 450 жангари ва 250 қидирувда бўлган Сурия фуқаролари қуролларини топшириб тинч ҳатга қайтишга қарор қилдилар. Жангарилар ёнларида бўлган пулемёт, автомат ва снайпер винтовкаларини Сурия ҳукуматига топширдилар.    

Миллий ярашиш дастурининг энг ёрқин мисоли 2014 йилда Хомс шаҳрида бўлди. У ерда шаҳар марказини эгаллаб олган 1500 нафар жангарилар ўз ихтиёрлари билан қуролларини топширишга қарор қилдилар.

Ушбу дастурга биноан мамлакат раҳбарияти Сурия фуқароларига қуролларини топшириб, тикланиш дастуридан ўтиб тинч ҳаётга қайтинши таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз Сурияда 2011 йилдан бери ҳарбий можаро давом этмоқда. БМТ маълумотига кўра ушбу можарода 220 минг одам қурбон бўлган. Сурия ҳукумати қўшинларига турли террорчи гуруҳлари қаршилик кўрсатмоқда. Улардан энг йирик ва фаоллари “Ислом давлати” ва “Джебхат ан-Нусра” гуруҳларидир.

 

Янгиликлар лентаси
0