ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. "РИА Рейтинг" МДҲ давлатлари банклари орасида энг катта 200 банк рейтингини тузди. Улар орасида 9 ўзбек банки бор: Миллий банк, Агро банк, Асака банк, Ипотека банк ва бошқа банклар.
Ўзбекистоннинг энг йирик банки ушбу рейтингда 43 ўринни эгаллаган Миллий банк, 61 ўринда Ўзсаноатқурилиш банки. 86 ўринда Асака банк, ундан кейин Қишлок Қурилиш банки, Ипотека-Банк, Халқ банки, Агробанк, КРБ банки ва 191 ўринда Ҳамкорбанк.
“РИА Рейтинг” мутахассислари фикрига қараганда, МДҲ банклари фаолияти охирги йил давомида сусайиб, уларнинг активлари доллар ҳисобида 21,3 % га қисқарди. Улар айтишига қараганда, ушбу кўрсаткич бўйича 2012, 2013 йилларда 23,1 ва 9,3 фоизга ўсиш кузатилган эди.
“РИА Рейтинг” мутахассислари ушбу рейтингни "Сочи-2015" Халқаро сармоялар форумига арафасида таёрладилар. Форум октябр бошида бўлиб ўтиши керак.