ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. G7 мамлакатлари ва Форс кўрфази мамлакатлари БМТга 1,8 млрд. Доллар ажратишади. Ушбу маблағ Еврпадаги қочқинларга ёрдам сифатида ишлатилади, деди Германия ТИВ Франк-Вальтер Штайнмайер.
Хусусан Германия ушбу харажатларга 100 миллион Евро ажратади.
“Биз БМТнинг қочқинлар бошқармасига ва Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурига 1,8 млрд доллар ажратишга келишиб олдик”, — деди министр.
БМТ саммити доирасида Ню Йоркда 29 сентябр куни қочқинларни қабул қилиш ва ва қўллаб-қувватлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Унда G7 мамлакатларидан ташқари Австрия, Нидерланд, Норвегия, Швеция, Швейцария, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия ва БАА мамлакатлари қатнашишди ва қочқинларни қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратишга келишиб олинди.
Дунёдаги ҳозирги миграция муаммоси Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг катта деб тан олинган. ЕИ мамлакатлари яқин икки йил ичида ўз ҳудудида мажбурий ҳолда 160 минг қочқинларни қабул қилиши керак.
Ўтган ҳафтада, Германия канцлери Ангела Меркел айтишига қараганда, Европа мамлакатлари қочқинлар муаммосини ечишда биринчи қадамни қўйди. Лекин миграция муаммосини тўлиқ ечишга ҳали узоқ. Унинг гапларига қараганда бутун дунё бўйлаб 60 миллион одам ҳақида гап кетаяпти.