ТАШКЕНТ, 28 сен – Sputnik. Владимир Путиннинг БМТнинг 70 сессиясида нутқ сўзларкан, дунё тинчлигига хавф солаётган асосий муаммоларни бирин кетин таъкидлаб ўтди ва ва уларга ечим таклиф қилди.
БМТ ҳақида
Нутқининг бошида Владимир Путин БМТнинг ташкил этилиш тарихида собиқ Совет Иттифоқи ва Гитлерга қарши тузилган коалицияниг ўрни ҳақида гапирди. Шу билан бирга БМТнинг ҳозирги кундаги аҳволи, халқаро муаммоларни ечишда ожизлиги, баъзи давлатлар БМТ низомига бўйсунмай, хохлаган ишларини қилатгани ҳақида ҳам гапирди. Хусусан у ҳозир БМТни катталар оёғи остида чалкашиб юрган болакайга ўхшатди.
Ҳаммага маълумки «cовуқ уруш» тугуганда кейин дунёда ягона “куч маркази” қолди. Ўшанда ушбу чўққини эгаллаганлар ўзларини дунёнинг эгаси деб ҳис қилиб, бошқалар билан, хусусан БМТ билан, ҳисоблашмай қўйдилар. Ҳаттоки БМТ ўз вазифасини ўтаб бўлди, унинг муддати тугади деган гаплар ҳам бошланди.
Албатта дунё ўзгармоқда, БМТ ҳам унга мос бўлиши керак. Россия ҳам бу борада кўлами кенг ҳамкорликка таёр. Лекин БМТнинг обрўсини йўққа чиқариш жуда хавфли деб ҳисоблаймиз. Бу халқаро алоқалар тузимини йўқ қилиши мумкин. Ўшанда дунёда “зуравонлик қоидасидан” бошқа ҳеч қандай қоида қолмайди. Дунёда бргалашиб ишлаш ўрнида яккаҳокимлик тизими вужудга келади. Ҳамкорлик ўрнини мустабидлик эгаллайди. Демократия ва озодлик ўрнини эгоизм эгаллайди. Ҳақиқий мустақил давлатлар ўрнида кўплаб ташқаридан бошқариладиган мустамлака давлатлар пайдо бўлади.
Давлат суверенитети бу ҳар бир халқ ҳар бир давлатга ўз тақдирини ўзи ҳал қилиш имконига эга бўлиш. Шундай бўлсада, Владимир Путин БМТнинг юксак имкониятлари борлигига ишонч билдирди ва у дунда тинчликни таъминловчи ягона ташкилот эканлигини таъкидлади..
“Бирлашган Миллатлар ташкилоти – қонунийликда, кенг кўламлиликда ва дунёнинг барча миллат ва давлатларини мужассамлаштиршда тенги йўқ ягона ташкилот”, — деди Владимир Путин.
БМТнинг асосий вазифаси дунёнинг барча бурчакларида тинчликни, регионал ва глобал барқарорликни сақлаш.Хавфсизлик фақат танланган мамлакатлар учун эмас балки ҳамма учун таъминланиши керак. Бу қийин, узоқ муддатли иш, лекин бошқа иложи йўқ, деди.
Сурия ва “ИД” ҳақида
Ўтган йиллар тажрибасини унутмаслик керак. Совет Иттифоқи тарихини эсга олсак, социал революцияларни чет давлатларига эспорт қилиш кенг қўлланиларди. Лекин бундай ўзгаришлар одатда ривожланишга эмас аксинча можаро ва давлат емрилишига олиб келарди. Кўриниб турибдики, баъзи давлатлар бундан керакли хулоса чиқариб олмаган, бировлар хатосидан ўрнак олиш ўрнига уларни такрорлаш билан шуғулланаяпти. “Демократик” революцияларни экспорт қилиш давом этмоқда.
Яқин Шарқ ва шимой Африка давлатлрига назар солсак бунга амин бўламиз. Албатта ушбу мамлакатларда ижтимоий ва сиёсий муаммолар бор эди ва одамлар ўзгаришни хохлар эдилар, лекин охири нима бўлди? Четдан қилинган тажовузкорона ҳаракатлар оқибатида ислоҳотлар ўрнига бутун давлат тузими, одамлар турмуши сурбетлик билан бузиб ташланди. Оқибатда демократия ва ривожланиш ўрнига – уруш, қашшоқлик ва миллионлаб қочқинлар пайдо бўлди. Шу ўринда, савол туғилади: — Нима иш қилиб қўйганингларни тушунасизларми ўзи?
Ҳаммага маълумки, Яқин Шарқ ва шимолий Африка мамлакатларидаги ҳукумат ваакуми натижасида, ҳудуд террорчилар билан тўла бошлади. “Ислом Давлати” байроғи остига ўн минглаб жангарилар йиғилган. Улар орасида Ироқдаги давлат тўнтарилиши оқибатида ишсиз қолган ҳарбийлар, Ливия фуқаролари, Сурия мухолифатчилари ва бошқалар.
“Террорчилар билан ҳамкорлик қилиш, уларни қурол билан таъминлаш, бу нафақат узоқни кўра билмаслик балки олов билан уйнаш каби хавфли”.
Афсус билан айтиш керак-ки террорчилар лагерларида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан жангарилар таёргарликдан ўтмоқда. Улар орасида Европа мамлакатлари ва Россия ҳам бор. Ушбу қон ҳидлаган каллакесарлар ўз юртига қайтиб қора ишини давом эттиришга йўл қўймаслик керак.
Бугун биз Сурия ва Ироққа ҳарбий техник ёрдам кўрсатмоқдамиз. Жаҳон ҳамжамиятининг бундай ёрдамдан бош тортиши — жуда катта хато деб ҳисоблаймиз. Шуни тан олиш керакки Сурия ҳукуматига, президент Асадга содиқ бўлган қўшнлар ва Курд халқ армиясиан бошқа ҳеч ким “Ислом Давлати”га қарши кураш олиб бораётгани йўқ. Биз ушбу регион муаммоларини яхши тушунамиз.
“Биз олдимизда турган муаммоларни ечиш учун кучларни бирлаштиришга ва ҳақиқатдан ҳам кенг халқаро коалиция тузишга чақирамиз”
Албатта бундай коалициянинг асосини исломий давлатлатлар ташкил қилиши керак. Чунки ”ИД” нафақат уларга тўғридан-тўғри таҳдид солмоқда, балким ўзларининг қонли жиноятлари билан буюк Ислом динини булғамоқда.
Яқин кунлар ичида Россия, БМТ Хавсизлик Кенгаши раиси вазифасида, вазирлар кенгаши ўтказади. Унда “ИД”га қарши курашаётган барча кучлар ҳатти-ҳаракатини мувофиқлаштириш масаласи кўриб чиқилади. Умид қиламанки ЕИ мамлакатли ҳам бу боради бизни қўллаб қувватлайди. Ўшанда қочқинлар учун вақтинчалик қароргоҳлар қуришга ҳам тўғри келмайди.
“Ливия давлат тузимини қайта тиклаш, Ироқ янги ҳукуматини қўллаб-қувватлаш ва Суриянинг қонунний ҳукуматига ҳар тарафлама ёрдам бериш жуда зарур деб ҳисоблайман”.
Албатта, мустақил давлатларга бундай ёрдам уларнинг хохишига қараб, фақатгина БМТ низоми асосида таклиф қилиниши керак.
Украина ва собиқ Иттифоқ республикалари ҳақида
Баъзи ҳамкорларимиз, “совуқ уруш” пайтидаги каби фикрлашда давом этмоқда ва уларнинг макқсади янгидан янги ҳудудларни эгаллаб олиш. Аввал улар НАТОни кенгайтириш билан шуғулланишди. Шу ўринда нима учун, деган савол туғилади, "Варшава шартнома"си аллақачон ўз кучини йўқотган бўлса. НАТО эса ҳалиям кенгаймоқда. Кейин бўлса, собиқ Иттифоқ республикалари олдига танлов қўйилди: Ғарб билан бўласизларми ё Шарқ билан?
Албатта, бундай иш олиб бориш эртами кечми тўқнашувга олиб келиши керак эди. Украинада бу юз берди. Бир гуруҳ норози одамлар ёрдамида ҳукумат тўнтариб ташланди. Оқибатда фуқаро уруши.
Биз аминмизки: қон тўкилишини фақат Минск шартномасини бажарилгандан кейин тўхтатиш мумкин. Қурол яроғ, қўрқитиш билан тинчлик бўлмайди… Барча фуқаролар талабларини ҳисобга олиш керак… Украина маданиятли давлат сифатида ривожланиши керак.
Экология ҳақида
БМТ назорати остида махсус форум тузишни таклиф этамиз. Ушбу форумда табиий манбааларнинг камайиши муаммоларини, яшаш шароит ўзгаришларини ва иқлим ўзгариши муаммоларини биргаликда ўрганб чиқишни таклиф қиламиз. Экологик муаммоларн ечишда барча давлат кучларини бирлаштирмоқ керак. Экологик ҳалокатлар оқибатлари билан курашишдан ташқари, табиат механизмларини ишга тушириш керак