Россия президенти Владимир Путин журналист Чарли Роузга АҚШнинг CBS ва PBS телеканаллари учун интервью берди. Интервю БМТннг 70 чи Кенгаши арафасида бўлиб ўтди. Интервюда Украина можароси ҳамда Сурияга кўрсатилаётган ёрдам ҳақида ҳам сўз юритилди.
Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, Украина президенти Виктор Януковичдан ҳукуматни тортиб олишда АҚШ ёрдам кўрсатганлиги аниқ.
“Бизнинг АҚШдаги ҳамкорларимиз Януковичга қарши чиқганларни қўллаб-қувватлаганликларини яширишмаяпти”, деди президент америкалик журналист билан бўлган интервюда.
Роузнинг, сиз Янукович ҳукуматини тўнтариб ташлашга АҚШ алоқадорми деган саволига, Путин “Мени бунга ишончим комил”, — деб жавоб берди.
Президет шунингдек “Украинада яшаётган одамлар билан минглаб алоқалар” борлигини таъкидлади.
Интервю пайтида Сурия мавзуси ҳам кўтарилди. Журналистнинг “Россиянинг Сурияга ёрдам беришдан мақсади бу Башар Асад ҳукуматини сақлаб қолиш-ми?” деган саволига “Тўғри, шунақа”, — деб жавоб берди.
Россия президенти Россиянинг Сурияга ёрдами, ҳозирги кунда Сурия ҳукуматига қурол-яроғ еткизиб бериш, ҳарбий мутахассислар таёрлаш ва гуманитер ёрдам кўрсатиш
Президент России также отметил, что присутствие РФ в Сирии "выражается на сегодняшний день в поставках оружия сирийскому правительству, в обучении персонала, в оказании гуманитарной помощи сирийскому народу".
Владимир Путиннинг сўзларига қараганда, Сурияни ким ва қандай бошқаришини,фақат Сурия халқининг ўзи мустақил ҳал қилиши керак.