Макка яқинидаги содир бўлган тиқилинч оқибатида 310 киши ҳалок бўлди

Oбуна бўлиш
Макка яқинидаги Мина водийсида содир бўлган тиқилинч оқибатида 310 киши ҳалок бўлди ва 450 киши жароҳатланди.

ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. РИА Новости Саудия Арабистони Фуқаро Мудофааси вазирлиги хабари асосида берган хабарига кўра, Макка яқинидаги Мина водийсида содир бўлган тиқилинч оқибатида 310 киши ҳалок бўлди ва 450 киши жароҳатланди. Тиқилинч зиёратчилар сони жуда кўп бўлганлиги  оқибатида содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз ушбу йил Ҳаж сафари чоғида фалокат 11 сентябр куни ҳам содир бўлганди. Ўшанда қурилиш крани қулаши оқибатида 109 киши ҳалок бўлганди.

Маккада тиқилинч тез тез бўлиб туради. 15 йил аввал пиёдалар тунелида 1,5 минг киши тиқилинчда ҳалок бўлганди. 1994 йилнинг баҳорида 270, 1997 йилда Мина водийсининг чодирлар шаҳарчасида содир бўлган ёнғин оқибатида 340 киши ҳалок бўлганди. 2004 йилда кўприк устида тиқилинчда 244 киши ҳалок бўлганди.  

Россия Муфтийлар кенгаши раиси ўринбосари Рушан Аббясов РИА Новостига хабар беришига кўра, ушбу тиқилинч Макканинг Саудия Арабистони фуқаролари учун мўлжалланган қисмида содир бўлган. Қурбонлар орасида Россия фуқаролари бўлмаслиги керак, деб изоҳ берди.  

Ҳозирча, Ўзбекистонлик зиёратчилар орасида зарар кўрганлар ҳақида маълумот йўқ.

Саудия Арабистони ҳукумати, бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўришга қарор қилди.

Янгиликлар лентаси
0