ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин мусулмонларни Қурбон Ҳайит билан табриклади, Кремл матбуот хизмати хабарига кўра.
Қурбон Ҳайит мусулмонларнинг энг катта байрами. Ушбу байрам ислом календарининг Зул-Хижжа ойининг ўнинчи кунида нишонланади ва уч кун давом этади.
“Ҳаж сафари якунини билдирувчи ушбу байрам, одамларни бир бирига яқинлаштиришга хизмат қилади. Уларни қадимий авлод-аждодларнинг диний ва руҳий урф-одатларига яқинлаштиради… Ишончим комилки Россия мусулмонлари келажакда ҳам мамлакат ҳаётида ҳар тарафлама қатнашади, халқлар аро ва динлар аро мулоқотни ривожлантиришда, жамиятда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашда ўз ҳиссаларини қўшади”, — деб президент сўзларини келтиради матбуот хизмати.
Ушбу дамларда Москва жомеъ масжидида асосий байрам тантаналари бўлиб ўтмоқда.