Россия президенти Владимир Путин мусулмонларни Москва жомеъ масжиди очилиши билан табриклади ва янги масжид асосий диний ва инсоний ғоялар тарқалиш маркази бўлиб қолишига ишонч билдирди.
"Янги Москва жомеъ масжиди очилиши билан Сизларни чин юракдан табриклайман. Россия мусулмонлари учун бу буюк ҳодиса. Москванинг энг қадимий масжидларидан бири ўзининг қадимий жойида қайта тикланди", деди президент.
Ҳозирги пайтда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи дунё хавфсизлигига таҳдид солаётган асосий сабаб бўлиб қолмоқда. Охирги бир неча йиллар давомида жангарилар Ироқ ва Сурия ҳудудларида катта майдонларни эгалаб олишди. Ундан ташқари террорчилар ташкилот таъсирини шимолий Африка, хусусан Ливия ҳудудларида ҳам тарқатмоқчи.
Июн охирида Путин Сурия, Туркия, Иордания ва Саудия Арабистони раҳбариятига террорчилар гуруҳи билан курашда бирлашишни таклиф қилди. Россия, ўз навбатида, мамлакатлараро музокаралар олиб боришга кўмаклашади.