ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Қирғизистонда ушбу ҳафтада иккинчи марта кучли ер қимирлаши содир бўлди, деб хабар берди Қирғизистон Фанлар академияси сейсмологлари.
Ор ости силкинишлари чоршанба оқшом соат 12 лар атрофида сезилди. Силкинишлар кучи 5 баллни ташкил қилди.
“Ер қимирлаши маркази Қирғизистон ҳудудида, Қизил Жар қишлоғидан 8км, Тош-Кўмир шаҳридан 25 км масофада жойлашган”, дейишди сейсмологлар.
Ер қимирлаши оқобитида ҳеч ким зарар кўрмади.
Душанба куни, 21 сентябрда Қирғизистон шимолида Иссиқ-Кўл қирғоғи яқинида бирданига икки ер қимирлаши содир бўлганди. Улардан бирининг магнитудаси 5 баллни ташкил қилди.
Сейсмологлар маълумотга қараганда, охирги пайтларда, республикада ер қимирлашлар сони кўпайгани сезилмоқда. Шу йилнинг август ойидан бошлаб республикада ўнга яқин ер ости силкинишлари рўй берди. Қирғизистон Фавқулода ҳолатлар вазирлиги 2015 йилнинг иккинчи ярмида республика ҳудудида магнитудаси 9 баллгача бир неча ер силкинишлари содир бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди.
Қирғизистон сейсмологик фаол ҳудудда сжойлашгани сабабли у ерда жуда кўп ер қимирлаши содир бўлади. 2008 йилда Хитой чегарасига яқин жойда жойлашган Нура қишлоғи, 8 балли ер қимирлаши натижасида, бутунлай вайрон бўлган эди.