Саёҳатчи Азамат Жаналиев ҳаётининг 6 йилдан 8 йилгача вақтини оладиган ушбу пиёда саёҳатга қандай тайёргарлик кўраётганлигини Sputnik Қирғизистонга айтиб берди.
— Азамат, дунёни бундай айланиш ғояси сизда қандай пайдо бўлди?
— Мен ўзим асли Балиқчиданман. Саёҳат ҳақида эса, биринчи марта Семенов-Тян-Шанский ҳақида эшитганимда ўйладим. Дунё тарихи ва бизнинг тарихда из қолдирган ажойиб одам. Лекин кейинчалик ушбу режалар унутилди. Мен ўсиб, архитектор бўлдим. Кундан кун ўтиб ўзимга савол бердим: «Мен одамларни эсида қолиш учун нима қилдим? Наҳотки ҳаётим уй билан ишда ўтиб кетади? Мен набираларимга нимани айтиб бераман?». Шунда орзуларни ҳақиқатга айлантириш вақти келганини тушундим.
— Қачон саёҳатга тайёргарлик кўришни бошладингиз?
— Менинг саёҳатим уч қисмга бўлинган: Қирғизистон атрофии бўйлаб, Бахрейн оролига сафар ва дунё сафари, агар шундай дейиш мумкин бўлса. Мен аллақачон ўз мамлакатим атрофини айланиб чиқдим ва бу менга узоқ сафарга тайёргарлик куришимда жуда қўл келди. Мен велосипедда ҳаракатландим ва мамлакатнинг ҳар бурчагида ажойиб одамлар билан танишдим, табиатимизнинг нақадар гўзаллигига амин бўлдим. Ҳар бир Қирғизистонликка шундай саёҳат қилишни маслаҳат бераман. Ҳозир мен икки ҳафталик Бахрейн сафарига қаттиқ тайёргарлик кўраяпман. Бу менга ўзимни турли шароитларда, энг иссиқ ва энг совуқ муҳитларда синаб кўриш имконини беради.
— Кейинчи, асосий қисм қачон бошланади?
— Энг қизиқарли ва энг қийини ҳали олдинда. Саёҳатга ақлий, жисмоний ва моддий тайёргарлик кўриш керак. Агар биринчи босқичда осон бўлса, охирги босқичда қийин бўлади. Мустақил саёҳат қилиш учун менда кўп нарса йўқ, ҳомийлар керак, лекин ҳали улар ҳам топилганича йўқ. Бошқа мамлакатларда менга ўхшаган қизиқувчиларга ҳомийлик қиладиган фирмалар кўп. Қирғизистонда бу масалани ҳал қилиш қийин. Мен шу масала юзасидан сиёсий партияларга мурожат қилдим, лекин ҳозирча жавоб йўқ. Бундан ташқари Қирғизистонда мени ютуқларимни реклама қиладиган команда керак. Лекин бу иш учун ҳам тўлаш керак бўлади.
— Сиз қандай мақсадни кўзлаяпсиз дунё бўйлаб сафарингиздан?
— Бу жуда осон — дунёни Қирғизистон билан таништириш. Бизда элчихонлар жудаям кам, бошқа мамлакатлар ва қитъалар билан алоқа ўрнатиш, балки менга насиб қилар. Мен албатта мамлакатимиз рамзи бўлган оқ қалпоқни кийиб юраман! Мен ўрганган Қирғизистон тарихида ўз изини қолдирган саёҳатчи йўқ. Магеллан, Колумб…улар денгизда йўналишлар очди. Мен тарихда ўз изимни оёқларим билан қолдирмоқчиман. Яна бир нарса, менда ҳам бундан бир умрга етадиган таасурот қолади.
— Қайси мамлакатда кўпроқ бўлишни хохлайсиз?
— Улар шунчалик кўпки!!! Лекин менга энг қизиқлари Швеция, Япония ва Янги Зелландия. Мен ҳатто билмайман нима учун улар мени ўзига тортаяпти, ваҳоланки, улар бутунлай бир бирига ўхшамайди.
— Оилангиз бундай муҳим қадамга қандай муносабат билдирди?
— Турмуш ўртоғим ҳали йўқ, отам ва ўртоқларим қўллаб қувватлашаяпти. Сени орзуларинг ушалиши учун шунча инсонларни қўллаб қувватлашини ҳис қилиш бу ажойиб, тушунтириб бўлмайдиган туйғу. Уларга чин дилдан бахт тилаб қоламан.
— Ҳаммасини ташлаш фикри туғилмаганми?
— Ҳеч қачон, мамлакат бўйлаб саёҳат, менга тўғри қадам ташлаётганимни тушинтирди. Мени ҳамма қўллаб қувватлади. Бу ажоиб ўтган вақт менга шуни тушиниб етишимга ёрдам бердики, киши ўз орзусига етишиши учун нимаики бўлса қилиши керак, ва шунда у энг яхши мукофотни олади.
— Кейинги орзу қандай бўлади?
— Энг ширин — мен уйга қайтаман.