ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Lenovo Ўрта Осиё бозорига фаол киришни бошлайди, деб хабар берди Sputnik корриспондентига компаниянинг Озарбайжондаги мамлакатлараро менеджери Сагим Жусупов.
Вакилнинг сўзларига кўра, ҳудуддаги давлатлар орасида компания учун Ўзбекистон бозори энг катта аҳамиятга эга, чунки аҳоли сони ва истеъмол бозори энг катта.
Ҳозир Lenovo таълим йўналишидаги турли ижтимоий дастурларда иштирок этаяпти. Шу билан бирга давлат ва жамият ташкилотлари ҳамда хусусий корхоналар орасида ҳам ҳамкорларини кўпайтириш ниятида.
“Бизнинг стратегия — бу фақат маркетингни режалаштириш, реклама ва PR-акциялар эмас, балки шунингдек ижтимоий лойҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда хайрия қилиш ҳам. Бизни фақат фойда эмас, балки ҳар бир одам қизиқтиришини кўрсатмоқчимиз, чунки улар бизнинг бўлғуси мижозимиз”, — деди Сагим Жусупов.
Бошқа осиё давлатлари ҳақида компания менеджери у мамлакатларда ҳам Lenevo компьютерлари ва бошқа ускуналари сотиш ҳажмини ошириш устида фаол ишлаяпти, деди
Масалан,Туркманистонда ҳар йили 100 — 200 мингта Хитойда ишлаб чиқарилган ноутбуклар, биринчи синф ўқувчиси учун мамлакат президенти томонидан совға қилинади.
Масалан Туркманистонда, Lenovo съай-ҳаракатлари эвазига, ҳар йили 100-200 мингга яқин ноутбук биринчи синф ўқувчилари учун президент совғаси сифатида сотиб олинади.
Lenevo компанияси шахсий компютерлар, уяли телефонлар, ноутбуклар ва мониторлар ишлаб чиқариш билан бирга у маҳсулотлар учун дастурлар ҳам ишлаб чиқаради.
Lenovo АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон ва Мексикада ўз заводларига эга. Компания 2007 йил Полшада биринчи заводини очди, 2011 йилнинг кузида эса Россияда биринчи заводни қуриш режаларини эълон қилди.
Бугунги кунда Lenevo дунё бўйича беш мингдан кўпроқ патентга эга. Компания дунёнинг 160 та давлатидаги мижозларга хизмат кўрсатади.2015 йил июл ойи маълумотларига қараганда, Lenevo компьютерлар бозорида 21% дан кўпроқ улушни эгаллади.
Компаниянинг асосий рақобатчилари Dell ва Hewlett Packard шахсий компьютер ишлаб чиқарувчилари.