ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати British American Tobacco Uzbekistan компаниясини сигарет ишлаб чиқаришда 20% маҳаллий тамаки қўшишга мажбурлади. Бу ҳақда ҳукуматнинг душанба куни чоп этилган қарорида айтилган.
Ўзбекистон сигарет ишлаб чиқариш монополисти BAT Uzbekistan, бундан буён бешдан бир қисми Ўзбекистонда етиштирилган тамакидан ташкил топган сигаретлар ишлаб чиқаришга мажбур.
“Олиб кирилган тамакининг ҳажми, йиллик тамаки маҳсулотининг 80%дан кўп бўлмаслиги керак”, — дейилган ушбу ҳужжатда.
Ундан ташқари BAT Uzbekistan маҳсулотнинг 50% қийматини маҳаллий фермерларга аванс тариқасида тўлаши керак.
Фермер хўжаликлари йилига 15 минг тонна “Дюбек” ва “Измир” сортларига мансуб тамаки маҳсулотлари етиштиради. Ундан 85% BAT Uzbekistan компаниясига етиштириб берилади.
Ўн йил олдин British American Tobacco "Узтабак" корпорациясининг ярмидан кўпини сотиб олиб "УЗБАТ А.О." (BAT Uzbekistan) корхонасини ташкил қилди.
Ўзбекистон тамаки маҳсулотлари бозори йилига 17 миллиард сигаретни ташкил қилади. Маҳаллий корхона улуши 90%ни ташкил қилади. Ноқонуний олиб келинган сигареталар кам учрайди. Улар асосан Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондан олиб келинади.